Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 13 март куни мамлакатимизда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин
14:27 / 2022-03-12

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 13 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

 Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин.  Кечаси 9-11, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.  

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22  метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22  метргача кучайиши, момақалдироқ пайтида бу кучайиш секундига 25-28  метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22  метргача кучайиши, момақалдироқ пайтида  бу кучайиш секундига 25-28  метргача тезлашиши мумкин.  Кечаси  8-13, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, момақалдироқ пайтида бу кучайиш секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10,  кундузи 11-16 даража илиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), момақалдироқ бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 18-23  метргача кучайиши мумкин Кечаси 0-5,  кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

12-16 март кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Эрондан  илиқ ва нам ҳаво, сўнгра Кавказ ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. 

12-16 март кунлари республикамизнинг  кўп  қисмида  вақти-вақти билан  ёмғир ёғади,  баъзи жойларда кучли  ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Республикамизнинг  тоғли туманларида  ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади).  

12-16 мартда республикамизнинг  баъзи жойларида  шамол тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, момақалдироқ пайтида бу кучайиш секундига  25-28 метргача  тезлашиши мумкин.  

12-15 мартда республикамизнинг  тоғолди ва тоғли ҳудудларида   сел келиши хавфи бор.   

12-16 март кунлари  республикамизнинг  тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.  

ЎзА