Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 13 апрель куни мамлакатимизда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди
10:29 / 2022-04-12

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 13 апрель куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-15, кундузи 27-29 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ,  кундузи  30-35 даража иссиқ бўлади.  

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд  вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 26-31 даража иссиқ бўлади.  

Қашқадарё  ва Сурхондарё  вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи  30-35 даража иссиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17,  кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12,  кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

ЎзА