Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 12 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 11-13, кундузи 24-26 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда (2500 метрдан юқори) ёмғир қорга айланиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
11-12 сентябрь кунлари Ўзбекистонга Волгабўйи ҳудудидан бироз нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда.
11-12 сентябрь кунлари республикамизнинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15-18 метргача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши кутилмоқда.
11 сентябрда Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 20-23 метргача кучайиши мумкин.
11-12 сентябрь кунлари Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида ёмғир ёғади. Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, (2500 метрдан юқори) баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
Республикамизнинг аксарият қисмида ҳаво ҳарорати кечаси 10-13, кундузи 23-28 даража илиқгагача пасаяди.
ЎзА