Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 12 март куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин
14:55 / 2022-03-11

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 12 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 9-11, кундузи 17-19 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин.  Кечаси 4-9, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22  метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13,  кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Момақалдироқ пайтида  шамолнинг тезлиги секундига 25-28  метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22  метргача кучайиши мумкин. Момақалдироқ пайтида  шамолнинг тезлиги секундига 25-28  метргача тезлашиши мумкин.  Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10,  кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин Кечаси 0-5,  кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

11-16 март кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Эрондан  илиқ ва нам ҳаво, сўнгра Кавказ ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

11-16 мартда республикамизнинг  аксарият қисмида  вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

11-16 мартда республикамизнинг  баъзи жойларида  шамол тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, момақалдироқ пайтида бу кучайиш секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин.  

11-15 мартда республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида  сел келиши хавфи бор.  

11-16 март кунлари  республикамизнинг  тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

ЎзА