Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Об-ҳаво маълумоти: 12 февраль куни айрим жойларда ёғингарчилик бўлиши, туман тушиши мумкин
12:16 / 2022-02-11

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 12 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва  кундузи 4-6 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади. Устюртда 0-5 даража совуқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиши (ёмғир, қор ёғиши), туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 4-9 даража илиқ; чўл ҳудудларида кечаси 0-5  даража совуқ, кундузи  0-5 даража илиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиши (ёмғир, қор ёғиши), туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиши, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига  17-22 метргача кучайиши мумкин.  Кечаси 4-9, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиши (ёмғир, қор ёғиши), туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади. 

МУҲИМ ҲОДИСАЛАР

Жорий йилнинг 11-12 февраль кунлари Туркманистондан Ўзбекистон ҳудудига илиқ ҳаво, сўнгра Шимолий Кавказ  ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массасининг кириб келиши кутилмоқда. 

11-12 февралда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади. 

11 февралда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва 12 февраль куни республикамизнинг барча ҳудудларида ёғингарчилик бўлади (ёғаётган ёмғир баъзи жойларда қорга айланади), тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик бўлади. 

11-13 февралда республикамизнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. 

 ЎзА