Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 11 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
МУҲИМ ҲОДИСАЛАР
12-15 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига дастлаб Касбий денгизи минтақаларидан нам ҳаво, сўнгра Урал ҳудудларидан совуқ ҳаво оқими кириб келади.
12-14 декабрь кунлари республикамизда вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин).
12-13 декабрь кунлари тоғли ва тоғлоди туманларида ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли қор, ёмғир ёғиши мумкин. Шунингдек, шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача тезлашиши мумкин.
Республикамизда ҳаво ҳарорати меъёридан 8-10 даража пасайиши кутилмоқда.
13-15 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даражагача совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, шимолда кечаси 7-12, баъзи жойларда 14-16 даражагача совуқ, кундузи 3 даражагача совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
ЎзА