Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 11 май куни республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши мумкин
11:54 / 2022-05-10

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 11 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-17, кундузи 23-25 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол  эсади. Кечаси 8-13, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол  эсади. Кечаси 12-17, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 12-17, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 12-17, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради,  вақти-вақти билан ёмғир ёғиши,  баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 6-11, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

10-11 май кунлари республикамизнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин:

10 майда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида, 11 майда  республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида  кучли ёмғир ёғиши мумкин.

10 майда  республикамизда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача  кучайиши мумкин.  

10-11 май кунлари кундузи  ҳаво ҳарорати 20-25 даражагача пасаяди.

10-13 май кунлари  республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида  сел келиши мумкин.  

ЎзА