Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 11 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин
11:57 / 2021-03-10

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 11 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-6, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.

 Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ,  кундузи 5-10  даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси  0-5, кундузи  13-18 даража илиқ бўлади.  

Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига  7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-9, кундузи  12-17 даража илиқ бўлади.  

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-9, кундузи 12-17  даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-9, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига  7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-9, кундузи  13-18 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида айрим жойларда бироз ёмғир ёғади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 3-8, кундузи  12-17 даража илиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси  0-5, кундузи  2-7  даража илиқ бўлади.

 

***

13-14 март кунлари Россиянинг Европа ҳудуди марказий туманлари (Москва вилояти)да ҳосил бўлган совуқ ва нам ҳаво массаси Волгабўйи  орқали Ўзбекистон ҳудудига кириб келади.

13-14 март куни республикамиз бўйлаб ёғингарчилик бўлади (ёғаётган ёмғир 14 мартга ўтар кечаси қорга айланади), баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида 13 март куни  қор ёғади.

14-15 март куни ҳаво ҳарорати 2-7 даражагача совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, Қорақалпоғистон Республикасида кечаси 10-15, кундузи  2-7 даражагача совуқ, Хоразм вилоятида кечаси  6-11, кундузи 0-5 даражагача  совуқ бўлади.  

13-14 март кунлари республикамизда шамолнинг  тезлиги  секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш  секундига 25-28 метргача тезлашиши кутилмоқда.  

10-12 март кунлари республикамизнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.