Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 11 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин
11:53 / 2021-02-10

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 11 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди.

 Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан  секундига  5-10  метр тезликда эсади. Кечаси  5-7, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди.  Айрим жойларда  туман тушиши мумкин. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол  эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ,  кундузи  8-13 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди.  Айрим жойларда  туман тушиши мумкин. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол  эсади. Кечаси  3-8, кундузи  13-18 даража  илиқ бўлади.  

Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кечаси ва эрталаб бироз ёмғир  ёғиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан  секундига  7-12 метр тезликда эсади. Кечаси  5-10, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.  

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди.  Айрим жойларда  туман тушиши мумкин. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол  эсади. Кечаси 5-10, кундузи 12-17 даража илиқ  бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди.  Айрим жойларда  туман тушиши мумкин. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол  эсади. Кечаси  5-10, кундузи   17-22 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кечаси ва эрталаб бироз ёмғир  ёғиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан  секундига  7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 3-8, кундузи  12-17 даража илиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғолди ва туманларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 2 даража совуқ,  3 даража илиқ,  кундузи 3-8  даража илиқ бўлади.