Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 10 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 16-18 даража илиқ, кундузи 32-34 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
10-12 сентябрь кунлари Ўзбекистонга Волгабўйи ҳудудидан бироз нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда.
10-12 сентябрь кунлари республикамизнинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15-18 метргача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши кутилмоқда.
11 сентябрда Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 20-23 метргача кучайиши мумкин.
11 сентябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим туманларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.
11-12 сентябрь кунлари Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида ёмғир ёғади. Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, (2500 метрдан юқори) баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
Республикамизнинг аксарият қисмида ҳаво ҳарорати кечаси 10-13, кундузи 23-28 даражагача пасаяди.
ЎзА