Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 10 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 18-20, кундузи 23-25 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, айрим жойларда секундига 22-25 метргача кучайиши, баъзи туманларда чанг-тўзон бўлиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, айрим жойларда секундига 22-25 метргача кучайиши, баъзи туманларда чанг-тўзон бўлиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, айрим туманларда туманларда чанг-тўзон бўлиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, айрим туманларда чанг-тўзон бўлиши мумкин. Кечаси 17-22, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
9-11 май кунлари республикамизнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин:
9 майда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида;
10 майда Бухоро, Навоий вилоятларида;
10-11 майда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида кучли ёмғир ёғиши мумкин.
9-10 май кунлари республикамизда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, шимолда ва саҳро ҳудудида секундига 22-25 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон бўлиши мумкин.
10-11 май кунлари кундузи ҳаво ҳарорати 20-25 даражагача пасаяди.
9-13 май кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши мумкин.
ЎзА