Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 10 апрель куни мамлакатимизнинг аксарият ҳудудида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди
12:03 / 2022-04-09

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 10 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-17 даража илиқ, кундузи 30-32 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Хоразм вилоятининг баъзи жойларида шамолнинг тезлиги чанг кўчиши билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.  
Бухоро  ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи  жойларда шамолнинг тезлиги чанг кўчиши билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин.  Кечаси 14-19 даража илиқ,  кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.  
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси  12-17 даража илиқ,  кундузи  28-33 даража иссиқ бўлади.  
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади,  ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-19 даража илиқ,  кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади. 
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ,  кундузи 25-32 даража иссиқ бўлади. 
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
9-11 апрель кунлари республикамизнинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги кучайиши, баъзи туманларда чанг кўчиши кутилмоқда:   
9 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси ва республикамизнинг чўл ҳудудларида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин; 
9 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм,  Жиззах вилояти ва республикамизнинг чўл ҳудудларида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин; 
11 апрель куни Хоразм,  Бухоро ва Навоий вилоятларида  шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин; 
11 апрель куни республикамизнинг баъзи жойларида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, Бухоро, Навоий, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида  секундига 25-28  метргача кучайиши мумкин. 

ЎзА