Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 1 май куни мамлакатимизнинг шимолий ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин
11:08 / 2022-04-30

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 1 май куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди.

 Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-17 даража илиқ, кундузи 31-33 даража иссиқ бўлади.  

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз булутли бўлади, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 14-19, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-19 даража илиқ,  кундузи  32-37 даража иссиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-19 даража илиқ, кундузи  29-34 даража иссиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

Жорий  йилнинг 3-4 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади.

3-4 майда республика бўйича вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

3-4 майда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудлари баъзи жойларида кучли ёмғир ёғиши мумкин;

4 майда Фарғона водийси вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин;

3-4 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/сгача кучайиши кутилмоқда, 3 майда баъзи жойларда чанг тўзонлари кузатилиши мумкин.

Кундузи ҳаво ҳарорати 22-25 даража илиқгача пасаяди.

ЎзА