Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 1-2 декабрь кунлари юртимизга иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимининг кириб келиши кутилмоқда
10:35 / 2021-12-01

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 2 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-8, кундузи 22-24 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Айрим туманларда чанг бўронлари ва чанг ғуборлари кўтарилиши эҳтимоли бор. Кечаси 5-10, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Айрим туманларда чанг бўронлари ва чанг ғуборлари кўтарилиши эҳтимоли бор. Кечаси 5-10, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Айрим туманларда чанг бўронлари ва чанг ғуборлари кўтарилиши эҳтимоли бор. Кечаси 4-9, кундузи 19-24 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Айрим туманларда чанг бўронлари ва чанг ғуборлари кўтарилиши эҳтимоли бор. Кечаси 5-10, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

МУҲИМ ҲОДИСАЛАР:

Жорий йилнинг 1-2 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрондан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимининг кириб келиши кутилмоқда.

1-2 декабрь кунлари ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши шароитида республикамизда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши кутилмоқда, бу кучайиш жойларда секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Шунингдек, айрим вилоятлар ва туманларда чанг бўронлари ва чанг ғуборлари кўтарилиши мумкин.

 

   ЎзА