Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Об-ҳаво: довонда вазият қандай?
15:40 / 2021-12-23

«Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг ЎзАга хабар беришича, А-373 “М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида 22 декабрь куни кечқурун тахминан 21.00 да ёғишни бошлаган қор 23 декабрь тушдан кейин тинди.

Қор ёғиб турган пайтда довонда транспорт воситаларининг бетўхтов икки томонлама ҳаракатланиши таъминлаш учун йўлларни қордан тозалашга «Қамчиқавтойўл» корхонаси томонидан 135 та техника ва 350 нафарга яқин ишчи жалб қилинди. Корхона ишчилари махсус техникалар ёрдамида туни билан довон йўлининг қор ёққан қисмларини тозалаб, хавфсиз ҳолатга келтириб турди.

Айни пайтда Қамчиқ довони йўллари тоза. Транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши таъминланган. Йўлларда кўриниш 900 метрни, ҳаво ҳарорати -1 даража совуқ, намлик 79 фоизни ташкил этмоқда. Шамол тезлиги 3-5 м/с.

<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/FtfZX8LyLmo" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

 

А.Мусаев, ЎзА