ОБ-ҲАВО: Ёмғир кучли жалага айланиши мумкин
«Ўзгидромет» маркази огоҳлантирмоқда.
«Ўзгидромет» маркази огоҳлантирмоқда. Уларнинг маълумотларига кўра, 12-14 апрелда Ўзбекистонда ёмғир, айрим жойларда эса ёмғир жалага айланиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача, шиддат билан эсганда 23-28 м/с гача етиши кутилмоқда.
12-14 апрелда республиканинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.