ОБ-ҲАВО: Республикамизнинг барча ҳудудида секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 19 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 19 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-15 даража, кундузи 22-24 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18 даража, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан эса бошлайди, айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучаяди, шамолнинг тезлиги жадаллашиб, секундига 23-28 метргача етиши мумкин. Кечаси 13-18 даража, кундузи 20-27 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18 даража, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан эса бошлайди, айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучаяди, шамолнинг тезлиги жадаллашиб, секундига 23-28 метргача етиши мумкин. Кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади, айрим жойларда шамол секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.