ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: Ўзбекистонга салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ
“Ўзгидромед” марказидан маълум қилишларича, эртадан мамлакатимиз ҳудудига Волгабўйи районларидан салқин ҳаво оқими кира бошлайди. Бу ҳаво оқими бутун иш ҳафтаси давомидаги об-ҳавони белгилайди.
16-17 июнда республикамизнинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, шиддат билан эсганда секундига 23-28 метргача етиши мумкин.
16 июнда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида кундузги ҳарорат 30-35 даражагача пасаяди. 17-19 июнда салқин ҳаво бутун республика ҳудудига тарқалади.