ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: Тошкентда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 8 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечки пайт ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 8 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечки пайт ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади, шамол секундига 15-20 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 15-17 даража илиқ, кундузи 28-30 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эса бошлайди, айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечки пайт ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эса бошлайди. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бирданига секундига 23-28 метргача зўрайиши мумкин. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечки пайт ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, секундига 23-28 метргача етиши мумкин. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечки пайт ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, секундига 23-28 метргача етиши мумкин. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 дарада илиқ, кундузи 20-30 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, секундига 23-28 метргача етиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.