Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади​
20:02 / 2020-02-26

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 27 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.


Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 27 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Кечаси ва эрталаб кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 3-5 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучаяди, секундига 23-28 метргача етиши ҳам мумкин. Кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучаяди, секундига 23-28 метргача етиши ҳам мумкин. Кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучаяди, секундига 23-28 метргача етиши ҳам мумкин. Кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучаяди, секундига 23-28 метргача етиши ҳам мумкин. Кечаси ва кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучаяди, секундига 23-28 метргача етиши ҳам мумкин. Кечаси ва кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.