Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: Эртага баъзи ҳудудларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин
12:30 / 2020-01-24

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 25 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради


Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 25 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёмғир ёғиши мумкин Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-5, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиши (ёмғир, қор), туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлиши, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.