Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"ОАВга рақамли технологияларни жорий этиш истиқболлари" мавзусида онлайн семинар ташкил этилди
15:54 / 2021-03-10

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг ахборот агентликлари бирлашмаси (UNA) ҳамда Озарбайжон Давлат ахборот агентлиги (AZERTAC) ҳамкорлигида "ОАВга рақамли технологияларни жорий этиш истиқболлари" мавзусида онлайн семинар ташкил этилди.

Семинарда БАА, Қозоғистон, Ироқ, Судан, Италия, Малайзия, Туркия, Россия каби қатор мамлакатлардан 30 дан ортиқ оммавий ахборот тармоқлари вакиллари қатнашди.  

Тадбирда қайд этилганидек, мулоқотда дунё журналистлари ўртасида тажриба алмашинувини кенгайтириш, янгиликларни тезкор татбиқ этиш, ахборотларни етказишда   рақамли технологияларни жорий этиш  ва соҳада мавжуд муаммоларга ечим топиш масалалари муҳокама қилинди.  

Музокараларда  AZERTAC ахборот агентлиги вакили Иброҳим Сулаймонов пандемия даврида агентлик хизматидан фойдоланишга бўлган талаб 40 фоизга ошганлигини алоҳида қайд  этиб ўтди.