Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВда Ким Чен Ин қаерда экани айтилди
18:35 / 2020-05-23

КХДР раҳбари Ким Чен Ин ҳали ҳам Вонсанда бўлиб турибди.


КХДР раҳбари Ким Чен Ин ҳали ҳам Вонсанда бўлиб турибди. Ёдингизда бўлса, у май ойи бошида ушбу шаҳардаги ўғит ишлаб чиқариш заводини бориб кўрганди, шундан бери ўша ерда. Бу ҳақда Япония ва Жанубий Корея оммавий ахборот воситаларида хабарлар эълон қилинган.

Япониянинг “Киодо” агентлиги ўз манбаларига таянган ҳолда ёзишича, Ким Чен Ин 1 майдан буён курорт мажмуасида, ҳамон Пхеньянга қайтмади. “Бинобарин, унинг нима учун соҳилда жойлашган курорт ҳудудида эканлигининг аниқ сабаблари” хусусида ҳеч нима дейилмаган.

Жанубий Кореянинг “Чунан Ильбо“ газетаси ҳам худди шундай мазмундаги ахборотни тарқатган. Фарқи шундаки, нашр КХДР етакчиси Вонсанга 11 апрелда борган, дея таъкидлаган.

“1-май куни у турли ўғитлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган заводнинг очилиши маросимида иштирок этганди, ҳозир ҳам фаолиятини Вонсандан давом эттиряпти… Газетанинг шимолдаги манбалари хабарига кўра, Ким Чен Ин ўша тадбирдан кейин яна узлатга чекинди, оммага кўринмаяпти – асосан, армия бўлинмаларини бориб кўряпти, ракеталар ва бошқа стратегик қуроллар ишлаб чиқарилиши жараёнини кузатмоқда“, – дейилган ахборотда.

Жаҳон ОАВда саломатлиги билан боғлиқ муаммолар тўғрисидаги миш-мишлар урчигандан буён КХДР раҳбарига нисбатан қизиқиш аввалгидан анча ошди, ҳамма унинг омма олдида пайдо бўлишини кутадиган бўлиб қолди.

Жума куни Жанубий Кореянинг Бирлашиш вазирлиги вакили Е Сан Ги журналистлар билан учрашув чоғида “Ким Чен Ин январда ҳам 21 кун кўринмай қолганини“ қайд этди. Унинг айтишича, Корея Республикаси хизматлари вазият ўзгаришини кузатиб боришяпти, ОАВда эълон қилинмаётган маълумотларни ҳам аниқлашга ҳаракат қиляпти. Япония ва Жанубий Корея ОАВ аввалроқ Ким Чен Ин юрагида жарроҳлик амалиётини бошидан кечирганини ёзишганди.

8 май куни Ким Чен Ин Хитой етакчисига “оғзаки мурожаат“ йўллаб, ХХР раиси Си Цзиньпинни коронавирус эпидемияси устидан қозонилган ғалаба муносабати билан табриклади, 9 майда эса Россия президенти Владимир Путинни Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги билан қутлади.

2 май куни Шимолий Корея ОАВ мамлакат етакчиси Ким Чен Иннинг 20 кундан сўнг илк бор омма олдида кўриниш бергани тасвирларини тарқатди. Маълумки, ўша кунлари ғарб матбуоти, Жанубий Корея ва Япония оммавий ахборот воситаларида КХДР раҳбари оғир хасталиги ва ҳатто у вафот этган бўлиши ҳам мумкинлиги ҳақида миш-миш хабарлар кўпайиб кетди. 

Сунчхон ўғит заводининг очилиши маросимидан берилган фотосуратлар ва видео лавҳаларда эса Ким Чен Ин қувноқ, соғлом, мудом табассум, имо-ишоралар қилган, ёнидагилар билан суҳбатлашган ҳолда намоён бўлди. Шунга қарамасдан, айрим ОАВ фотосуратларни таҳлил қилиш натижасида, гўёки Ким Чен Иннинг қўлида операция изларини кўришган, яна кимлардир унинг оёғида муаммо борлигини сезишган.

Шу воқеадан кейин бир неча кун ўтиб Жанубий Корея Давлат разведка хизмати Шимолий Корея етакчиси мамлакатнинг ички ишларини жой-жойига қўйиш зарурати, шунингдек коронавирус туфайли юзага келган вазият сабаб оммавий тадбирларда кўринмай қолганини билдирди.