Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ: Японияда кимошди савдосида 1 кг чой 15,5 минг долларга сотилди
19:42 / 2022-04-18

Япониянинг марказий қисмида етиштирилган бир килолик чой барги душанба куни 1,96 миллион иенага (тахминан 15,5 минг доллар) сотилди.

Бу мазкур аукцион тарихида мутлақо рекорд кўрсаткич бўлди. Ушбу кимошди савдоси Сидзуока шаҳрида ҳар йили апрель ойида бўлиб ўтади.

Бу жой мамлакатнинг энг яхши чой плантациялари жойлашган ҳудуд ҳисобланади, деб хабар бермоқда Kyodo ахборот агентлиги.

Чой билимдонлари дегустациядан кейин рекорд нархга харид қилинган чойнинг такрорланмас таъм ва ҳидини ҳамда рангини алоҳида қайд этишди. Душанба куни Сидзуокедаги аукционда янги ҳосилнинг бир килограмми ўртача 5 минг иенага (тахминан 40 доллар) сотилган.

Япония ўзининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари аукционлари билан машҳур, чунки бундай тадбирларда тез-тез нарх бўйича рекордлар кузатилади. Масалан, ўтган йилнинг июль ойида Канадзава шаҳрида уюштирилган кимошди савдосида ноёб навли бир бош узум 13 минг долларга сотилган эди.