Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантиришга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга кўра, болалар учун мўлжалланган энг яхши теле ва радиолойиҳа;
“Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал”; оммавий ахборот воситалари ходимларининг хорижий тилларни ўрганиш ҳамда хорижий тиллар бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиш учун имтиҳон топшириш харажатларини қоплаш;
жисмоний шахслар томонидан даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларига электрон тарзда обуна бўлиш ҳамда даврий босма нашрлар учун обуна харажатларининг бир қисмини қайтариб бериш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари муассислигида бўлмаган даврий босма нашрларнинг замонавий электрон шаклларини яратиш, уларни модернизация қилиш ва бир йил давомида юритиш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
2026 йил 1 январга қадар ҳар йили “Обуна” ягона электрон платформаси орқали амалга оширилган даврий босма нашрларга обуна харажатларининг бир қисми Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан қайтарилади.
Платформа орқали обуна бўлишда даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларини тарқатиш соҳасида қонунчилик ҳужжатларига, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан назорат ўрнатилади.
“Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал” танлови ҳар чорак якунида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинаётган энг яхши деб топилган материалларни аниқлаш ҳамда уларнинг муаллифларини тақдирлаш мақсадида ташкил этилади.
Танлов газеталар ва журнал (ахборотнома-бюллетень)ларда чоп этилган материаллар, телеканалларда эфирга узатилган материаллар, радиоканалларда эфирга узатилган материаллар, веб-сайтларда эълон қилинган материаллар йўналишларида ўтказилади.
2023 йил июль ойидан бошлаб энг яхши материалларни кенг жамоатчилик ва малакали мустақил экспертлар муҳокамасига ҳавола қилиш махсус электрон платформа орқали амалга оширилади.
ЎзА