Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ вакиллари ёшларга оид давлат сиёсатининг Марғилон шаҳридаги ижроси билан танишдилар
08:55 / 2023-11-18

Фарғона вилояти оммавий ахборот воситалари ходимлари, ҳокимлик бошқармаларининг ахборот хизматлари раҳбарлари ҳамда блогерлар учун Марғилон шаҳрида давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган “Ясмина” номли мактабгача таълим ташкилотига пресс-тур ташкил этилди.

Тадбиркор Машҳура Эгамбердиева томонидан амалга оширилган  лойиҳа доирасида 350 миллион сўм эвазига 150 нафар кичкинтойни ўз бағрига оладиган кўркам мактабгача таълим муассасаси барпо этилди. 20 та доимий иш ўрни яратилган ушбу муассасада кичкинтойларнинг сифатли бошланғич таълим олиши, ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайиши учун барча шароитлар муҳайё қилинди.

Пресс-тур иштирокчилари МТТда болажонлар учун яратилган шарт-шароитлар, ментал-арифметика, логопед, шунингдек, хориж тилида олиб бориладиган қизиқарли машғулот жараёнларининг гувоҳи бўлдилар.

[gallery-14627]

Шундан сўнг ОАВ вакиллари ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг мурожаатларини ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида Марғилон шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов билан  мулоқот олиб борди.

Мулоқот асносида таъкидланганидек, жорий йил бошида ҳудудда “Ёшлар дафтари”га 2 минг 39 нафар йигит-қиз киритилиб, ҳозирга қадар уларнинг 1 минг 506 нафарига 2 миллиард 15 миллион сўмлик турли шаклдаги ёрдамлар кўрсатилди. Бугунги кун ҳолатига “Ёшлар дафтари”даги 533 нафар йигит-қизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишлари давом этмоқда.  

 

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА