English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ вакиллари лабораториялар фаолияти билан танишди
12:57 / 2024-07-30

Навоий вилояти Санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси томонидан жорий йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Дастлаб, оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар бошқармадаги лабораториялар фаолияти билан таништирилди.  

Вилоят СЭО ва ЖС бошқармасида кейинги йилларда лаборатория таҳлиллари сони ҳамда сифати жиҳатдан анча такомиллашди. Жумладан, авваллари атроф-муҳит физик омиллари ҳарорат, босим, намлик таҳлиллари олиб борилган бўлса, ҳозирда замонавий аппаратлар ёрдамида электромагнит майдон,  ёруғликни замонавий таҳлил этиш приборлари тез ва самарали натижаларни олишга ёрдам бермоқда.  

– Бугунги кунда коммунал гигиена бўлимида ичимлик суви, очиқ сув ҳавзалари, оқова сувлари таркиби замонавий аппарат ёрдамида, талаб даражасидаги 21 турдан кўп кимёвий элементлар таҳлиллари ёрдамида текширилиб келинмоқда, – дейди шифокор Шокир Пўлатов. – 2024 йил 6 ойи давомида 2238 та сув намунаси олиниб, санитария-кимёвий кўрсатгичларга текширилганда 88 таси, 2214 та сув намунаси бактериологик кўрсатгичларга текширилганда эса 73 таси талабга жавоб бермаслиги аниқланди.  

Шунингдек, пресс тур иштирокчилари Санитария-гигиена, Радиология, Вирусология, Паразитология, Бактериология, Ўта хавфли юқумли касалликлар лабораториясида бўлиб, текширувлар ўтказилиш жараёнлари билан яқиндан танишди.  

Матбуот анжуманида бошқарма бошлиғи ўринбосари Назарбек Ҳусенов ўтган давр мобайнида соҳада амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар билан бир қаторда тизимдаги рақамлаштириш бўйича истеъмолчиларга яратилган қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берди.  

Таъкидланганидек, белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши натижасида 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятда ич терлама, паратиф, салмонеллёз, бўғма, дифтерия, полимиелит каби касалликлар умуман қайд этилмаган.  

Вилоят аҳолиси ўртасида эпидемиологик осойишталикни таъминлаш мақсадида Навоий вилоятида 2024 йил 27 февралда тасдиқланган “Вилоятда болалар ўртасида вирусли гепатитнинг А тури билан касалланишни камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш бўйича 2024-2025 йилларга мўлжалланган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ташкилотлараро дастурга асосан жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида 14 ёшгача бўлган 7 минг 126 нафар бола вирусли гепатитнинг А турига қарши эмланди. Беморлар билан мулоқотда бўлган 17 минг 886 нафар фуқаро лаборатор усулда текширилди.  

[gallery-18498]

Жорий йилда шаҳар ва туманларда кейинги 5 йилда Қрим-Конго геморрагик иситмаси касаллиги билан касалланиб соғайган 20 нафар фуқаронинг қон зардоблари оптик зичлиги ва хавфсизлиги бошқарманинг ўта хавфли юқумли касалликлар лабораториясида текширилиб, улар донор сифатида фойдаланиш мақсадида тайёрлаб қўйилди. Бугунги кунда вилоят қон қуйиш масканида 10,5 литр муқаддам Қрим-Конго геморрагик иситмаси касаллиги билан оғриб, соғайган беморларнинг қон зардоби захираси мавжуд  

Матбуот анжуманида иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга соҳа мутахассислари батафсил жавоб қайтарди.   

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари