Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ вакиллари ижтимоий хизмат тизими фаолияти билан танишди
16:27 / 2024-07-09

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Самарқанд шаҳрида ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.

Иштирокчилар дастлаб намунавий лойиҳа асосида қурилган инклюзив “Инсон” ижтимоий хизматлари марказига ташриф буюриб, унда кўрсатиладиган ижтимоий хизмат ва ёрдам турлари, фуқароларга хизмат кўрсатишнинг реал жараёнлари билан танишди. Шунингдек, қатнашчилар Ижтимоий ривожланиш марказига ҳам бориб, у ердаги тўгарак ва машғулотлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлди.  

Пресс-турнинг навбатдаги манзили Самарқанд шаҳридаги Девори Кўндаланг ва Юлдуз каби маҳаллалар бўлиб, ундаги “маҳалла еттилиги”, хусусан, ижтимоий ходимнинг вазифа ва мажбуриятлари, маҳалладаги кейс-менежмент асосида ижобий ҳал этилган муаммолар билан танишди.  

Тадбир доирасида ҳудудий матбуот котиблари ва ОАВ вакиллари учун тренинг ташкил этилди. Унда агентликнинг коммуникация стратегияси, фуқаролар муаммоларини аниқлаш, уларни мониторинг ва таҳлил қилиш, инқирозли вазиятларда тўғри коммуникацияни йўлга қўйиш, шу билан бирга амалга оширилаётган ижтимоий лойиҳалар моҳияти ва келгусидаги режалар юзасидан тақдимот намойиш этилди.  

Бу каби пресс-турлар бошқа вилоятларда ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.  

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/omccwwEvBNI" title="OAV vakillari ijtimoiy xizmat tizimi faoliyati bilan tanishdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Тошқораева, ЎзА