Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ: Туркманистон АҚШ билан ҳамкорлик бўйича йўл харитасини тайёрламоқда
10:29 / 2023-05-02

Туркманистон АҚШ билан 2023-2024 йилларда ҳамкорлик қилиш бўйича йўл харитасини ҳамда икки мамлакат ўртасида турли даражадаги ташрифларни ташкил қилиш режасини ишлаб чиқмоқда, деб хабар тарқатди ҳукуматнинг рус тилида чиқадиган “Нейтральный Туркменистан” газетаси.

Туркманистон бош вазирининг биринчи ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов видеоалоқа режимида бўлиб ўтган ҳукумат мажлисида Туркманистон делегациясининг АҚШга ташрифи якунлари бўйича ҳисобот берган чоғида ушбу таклифни билдирган.  

“Президент Сердар Бердимуҳамедовга 2023-2024 йилларда Туркманистон – АҚШ ҳамкорлиги бўйича йўл харитаси тақдим этилди. Йўл харитаси ишлаб чиқилишидан мақсад  Туркманистон ва АҚШ  ўртасида алоқаларни фаоллаштириш, шунингдек, икки мамлакат ўртасида турли даражада ташрифларни ташкил этиш билан боғлиқ режани тайёрлашдан иборат”, – дейилади хабарда.

Туркманистон раҳбари ушбу таклифни маъқуллар экан, АҚШ билан давлатлараро мулоқотлар сўнгги йилларда анъанавий дўстона характерга эга бўлаётганини таъкидлаган.  

“Президент Сердар Бердимуҳамедов ҳамкорлик кўп йиллик тажрибага эгалигини ва ушбу алоқаларни янада чуқурлаштиришга етарлича  салоҳият мавжудлигини таъкидлаб, ушбу йўналишда ишларни давом эттиришга топшириқ берди”, – дейилади мазкур нашр тарқатган хабарда.