Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ: Туркия ТИВ раҳбари 15 йил давомида илк бор Исроилга боради
15:27 / 2022-05-24

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли сешанба куни Фаластин ва Исроилга ташриф буюради, дейилади TRT телеканали тарқатган хабарда.

Човушўғли Туркия ва Фаластин ташқи ишлар вазирлари қўшма қўмитаси мажлисида иштирок этади. Мазкур қўмита 2010 йилда икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ташкил этилган эди.  

Туркия ташқи ишлар вазири фаластинлик ҳамкасби Риёд ал-Маликий ва Фаластин давлати раҳбари Маҳмуд Аббос билан музокара ўтказади. Шу куни Човушўғли Исроилга ҳам боради ва Исроил ташқи ишлар вазири Яир Лапид билан музокара ўтказади. Музокараларда икки томонлама, минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.  

Маҳаллий ОАВнинг изоҳ беришича, Туркия ташқи ишлар вазири 15 йил мобайнида илк бор Исроилга расмий мақомда ташриф буюрмоқда. 

Бундан аввал Човушўғли журналистларга ташриф давомида элчиларни қайтариш ва икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни тўлиқ яхшилаш режалаштирилаётганини айтган эди.