Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ: Туркия Арманистон билан учрашувларни учинчи мамлакатда ўтказмоқчи эмас
11:47 / 2022-08-12

Туркия Арманистон билан муносабатларни яхшилаш учун ўтказиладиган учрашувларни учинчи мамлакатда ташкиллаштирилишига қарши, деб хабар берди пайшанба куни Туркиянинг A Haber телеканали мамлакат ташқи ишлар вазирлиги манбасига таяниб.

14 январда Москвада Арманистон билан Туркия ўртасида муносабатларни яхшилаш жараёни бўйича махсус вакиллар Арманистон парлементи раиси ўринбосари Рубен Рубинян ва Туркиянинг АҚШдаги собиқ элчиси Сердар Қиличнинг учрашуви бўлиб ўтган эди.  Мазкур учрашувда томонлар  конструктив мулоқотларни  давом эттиришга тайёрлигини билдирган эди. Шундан кейин Вена шаҳрида яна учта учрашув бўлиб ўтди.

"Бу душманлар учрашуви эмас, шунинг учун музокараларни учинчи мамлакатда ўтказмаслик керак", - дейилади хабарда. 
 
Туркия билан Арманистон ўртасида дипломатик муносабатлар йўқ. Икки мамлакат чегаралари 1993 йилда Анқара ташаббуси билан ёпиб қўйилган.