ОАВ: Триполи шаҳри яқинида қуролли гуруҳлар ўртасида тўқнашув юз берди
Ливиянинг Al-Marsad газетаси ёзишича, отишма ва портлаш овози Триполининг жанубида эшитилмоқда.
Хабарда таъкидланишича, тўқнашув Ливия миллий бирлик (ПНЕ) ҳукуматига қарашли 444-бригада билан “Қаршилик кўрсатувчи кучлар” (RADA) ўртасида келиб чиққан.
Ливия матбуотининг ёзишича, душанба куни RADA Триполидаги Митига аэропортида 444-бригада қўмондони Маҳмуд Ҳамзани ҳибсга олган.
Ливияда бир-бирини тан олмаган икки ҳукумат фаолият кўрсатмоқда. Биринчиси БМТ томонидан қўллаб-қувватланаётган Триполида жойлашган Абдулхамид Дбейбой раҳбарлигидаги ҳукумат бўлса, иккинчиси Сирт шаҳрида жойлашиб олган Усама Хамид раҳбарлигидаги вакиллар палатаси.
2011 йилда мамлакат етакчиси Муаммар Каддафи ўлдирилгандан кейин Ливия ягона давлат сифатида фаолият кўрсатмаяпти.
ЎзА