Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ: Трамп уйида хорижий давлатларнинг ядровий имкониятлари ҳақидаги ҳужжатларни сақлагани маълум бўлди
11:02 / 2022-09-07

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп уйи тинтув қилинганда хорижий давлатларнинг ядровий имкониятлари ҳақидаги ҳужжатлар топилган, деб ёзмоқда Washington Post.

"Федераль қидирув бюроси (ФҚБ) агентлари тинтув пайтида хорижий ҳукуматларнинг ҳарбий мудофааси бўйича маълумотлар, жумладан, ядровий имкониятлари ҳақидаги ҳужжатларни топишган", – дейилади нашр эълон қилган хабарда.

Хабарда таъкидланишича, топилган материалларнинг айримларида Американинг мутлақо махфий амалиётлари батафсил баён қилинганки, улардан ҳатто миллий хавфсизликдаги юқори мансабли мулозимлар ҳам хабардор бўлмаган. Ушбу ҳужжатлар билан танишиш имконияти фақат президент ва унинг маъмуриятидаги саноқли кишиларда бўлган. Хабарда гап қайси мамлакатлар ҳақида кетаётгани келтирилмаган.

Трампнинг Флоридадаги Мар-а-Ларго дала ҳовлисида август бошларида тинтув ўтказилган эди. Тинтув хизмат материалларини қонунга зид равишда сақлаш, фойдаланиш, ўғирлаш ва йўқ қилиш бўйича очилган иш доирасида амалга оширилган. Тинтув натижасида турли махфийлик даражасидаги юзлаб ҳужжатлар топилган.