English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ: Toshiba икки компанияга бўлинмоқда
11:57 / 2022-02-07

Япониянинг Toshiba электротехникалар корпорацияси аввал хабар қилинганидек, учга эмас, аксинча иккига бўлинади. Бу аввалги дастурга рози бўлмаган қатор акционерлар талаби билан қилинмоқда, деб хабар тарқатди душанба куни Kyodo ахборот агентлиги.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Toshiba 2023 чи молиявий йилда (2023 йил 1 апрелдан бошланади) учта алоҳида компанияга бўлиниш режасини эълон қилган эди. Дастлабки режага кўра, уларнинг бири яримўтказгичлар ва бошқа электрон компонентларни, иккинчиси оғир саноат, жумладан, электростанциялар учун техникаларни ишлаб чиқариш, учинчиси эса барча гуруҳ мулкини бошқариш билан шуғулланиши керак эди. Энди тежамкорлик ва бошқарувни янада самаралироқ қилиш учун иккинчи ва учинчи компанияларни бирлаштиришга қарор қилинди.

Иқтисодий масалаларни таҳлил қилиб борадиган Nikkei газетасининг ёзишича, Toshiba раҳбариятининг корпорацияни бўлиш режаси даромадларни шакллантиришда турли манбалардан фойдаланиш ва ривожланиш стратегияси ҳисобидан барча гуруҳларнинг капиталлашувини оширишга қаратилган.

Сўнгги йилларда мазкур корпорация молиявий танглик шароитини бошдан кечирмоқда. Бунга 2015 йилда молиявий ҳисоботларни қалбакилаштириш билан боғлиқ йирик можаро ҳамда АҚШдаги ишлаб чиқариш бўлинмаларининг 2017 йилда жуда катта молиявий зиён кўргани сабаб бўлганди. Қолаверса, корпорация раҳбарияти билан йирик акционерлар ўртасида бўлиб ўтган келишмовчиликлар ҳам Toshiba корпорациясидаги муҳитнинг ёмонлашувига сабаб бўлди.