Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ: Толиблар 130 минг кишилик армияси борлиги ҳақида баёнот бермоқда
11:04 / 2022-05-16

Афғонистон ҳукумати тепасига келган «Толибон» ҳаракати армияси 130 минг кишига етгани маълум қилинмоқда, деб хабар тарқатди мамлакатнинг TOLO News агентлиги.

Февраль ойида толиблар Афғонистоннинг янги армияси 150 минг кишидан иборат бўлиши ҳақида баёнот берган эди.

«130 мингдан зиёд киши рўйхатга олинди  ва ушбу жараён давом этмоқда. Рўйхатга олиш якунлангандан кейин афғонистонликлар кўз ўнгида  мамлакат ҳудуди ҳимоясини ва хавфсизлигини таъминлай оладиган, яхши шакллантирилган, мустақил ва фидойи армия намоён бўлади», – деб баёнот берди Афғонистоннинг вақтли ҳукумати  мудофаа вазирлиги вакили Иноятулло Хаваризми.

Хабарда айтилишича, аскарлар учун махсус кийимлар ҳали тайёр эмас.

Агентликнинг маълум қилишича, Афғонистоннинг аввалги ҳукумати даврида миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари 350 минг кишидан иборат бўлган.