Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ: Токио узоқ масофага учадиган 1,5 мингта ракетага эга бўлмоқчи
14:06 / 2022-11-07

Япония қуролли кучлари келгуси ўн йил ичида камида 1,5 мингта узоқ масофага учадиган ва Хитойнинг асосий ҳудудларигача ҳужум қила оладиган ракетага эга бўлмоқчи. Душанба куни "Санкэй" газетаси миллий мудофаа вазирлиги маълумотларига таяниб шу ҳақда маълум қилди.

Дастлаб Токио жанговар кемалари, эҳтимол сувости кемаларини ҳам таъминлаш учун АҚШдан Tomahawk  қанотли ракеталарини сотиб олади. Тоифасига қараб уларнинг парвоз қилиш масофаси камида 2,5 минг километргача бўлиши керак. Бу борада АҚШ билан аллақачон музокаралар олиб борилмоқда, дейилади хабарда.  

Шу билан бир қаторда, Япония ҳарбий муассасаси ўзининг "Тип-12" ракеталарини ҳам такомиллаштиради. Ушбу ракетанинг парвоз масофаси минг километрдан кам бўлмаслиги керак. Мазкур ракеталар 2026 йилда армия ихтиёрига топширилиши лозим. Хабарда айтилишича, бундай ракеталарнинг кема ва самолётлар учун мўлжалланган вариантлари ҳам яратилади.  

"Санкэй" газетасининг ёзишича, Узоқ масофага учадиган ракеталарни кўпроқ жойлаштириш учун Япония ҳозирги ҳарбий кемаларидан ҳам каттароқ кемаларни қуриш режасини кўриб чиқмоқда.    

Мудофаа вазирлиги айни пайтда  гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқариш устида ҳам бош қотирмоқда.    

Қуролларни кўпайтиришга қаратилган мазкур дастур мамлакатнинг ҳарбий харажатларини икки баробарга оширишни талаб этади. Токио НАТО мамлакатлари каби ҳарбий бюджет миқдорини ЯИМининг 2 фоизига етказишни режалаштирмоқда, дейилади хабарда.