French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ: Тайвань Хитой шаҳарларига етиб бора оладиган ракетани синовдан ўтказди
12:42 / 2023-02-08

Тайвандаги Чжуншань фан ва технологиялар институти янги қанотли ракетани синовдан ўтказди. Ушбу ракетанинг парвоз масофаси 1200 километр бўлиб, Хитойнинг шарқий ҳудудларидаги шаҳарларга етиб бора олади, деб ёзмоқда South China Morning Post газетаси.

”Ер-ер” синфидаги ракета парвоз масофаси узайтирилган Hsiung Feng IIE қанотли ракеталар версия бўлиб, у Хитойнинг Циндао ёки шарқий соҳилидаги Ухань шаҳарларига етиб бора олади", – дейилади нашр тарқатган хабарда.

Январь ойининг сўнгги кунларида Тайван қуролли кучлари Хитой озодлик армиясига қарашли 31 та самолёт ва тўртта ҳарбий кеманинг оролга яқинлашганини қайд этган эди. Тайван атрофидаги вазият ўтган йили августда АҚШ конгресси вакиллар палатасининг спикери Нэнси Пелосининг Тайбэйга ташрифидан кейин анча кескинлашди. ХХР оролни ўзининг ҳудуди деб ҳисоблайди ва унинг бошқа мамлакатлар ҳарбийлари ва мансабдор шахслари билан алоқа қилишга қатъий қаршилигини билдириб келади.

Хитой ва Тайван ҳукуматларининг расмий муносабатлари 1949 йилда тўхтаган. Ўшанда фуқаролар уруши натижасида Чан Кайши раҳбарлигидаги Гоминьдан ҳукумати кучлари Хитой коммунистик партияси кучларидан енгилиб Тайван оролига ўтиб олганди. Тайван ва Хитой ўртасида норасмий ва бизнес алоқалари 1980 йилларда қайта йўлга қўйилди.