Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ: Судан армияси ва тезкор ҳаракат кучлари Саудиянинг Жидда шаҳрида учрашиши мумкин
20:51 / 2023-04-17

Судан армияси ва Тезкор ҳаракат кучлари (ТҲК) ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш учун Саудиянинг Жидда шаҳрида учрашиши мумкин, деб ёзмоқда Суданда чиқадиган Al-Sudani газетаси.

Якшанба куни Миср ва Саудия Арабистони сўровига кўра, Араб давлатлари лигасининг (АДЛ) фавқулодда мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Судандаги вазият муҳокама қилинган. Мажлис якунида АДЛ Кенгаши Суданда уришаётган томонларни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирган.

Газета берган маълумотга кўра, Саудия подшоҳлигининг меросхўр шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Судан армияси билан ТҲК ўртасидаги қарама-қаршиликларга барҳам бериш учун халқаро воситачиларга раҳбарлик қилмоқда. Таъкидланишича, у Суданда инқирозга сабабчи бўлган томонлар ҳамда дунё етакчилари билан мазкур масалада мулоқот қилган.

“Кутилишича, ўт очишни тўхтатишга эришиш учун Жидда шаҳрида давра суҳбати бўлиб ўтади, унда Судандаги қарама-қарши кучлари вакиллари тўпланишади”, – деб ёзган мазкур газета.