ОАВ: Сомалида ҳарбий базада юз берган портлашда 15 киши қурбон бўлди
Шанба куни Сомали пойтахти Могадишонинг жанубида жойлашган ҳарбий базада портлаш содир бўлди, натижада 15 киши ҳалок бўлган, деб ёзди маҳаллий Garowe портали.
Хабарда айтилишича, портлаш собиқ кондитерлик фабрикаси ҳудудида жойлашган базада юз берган. Хунрезлик террорчи томонидан амалга оширилган, дейилади хабарда.