ОАВ: Шмигаль ва Шольц Украинага Leopard 2 танкларини етказиб беришни муҳокама қилди
Украина бош вазири Денис Шмигаль якшанба куни ГФР канцлери Олаф Шольц билан бўлиб ўтган учрашувда Германиянинг Киевга Leopard 2 танкларини етказиб бериш йўлларини муҳокама қилди, деб ёзмоқда Германиянинг dpa ахборот агентлиги.
"Биз ушбу масалани муҳокама қилдик. Биз ҳатто Германия ушбу танкларни Украинага қандай етказиб бериш йўлларини ҳам муҳокама қилдик", - деган Шмигаль.
Бош вазирнинг таъкидлашича, у эришилган келишувнинг барча тафсилотларини айта олмайди. Унинг айтишича, томонлар Украина учун етказиб бериладиган танклар ва бошқа ҳарбий тизимлар билан боғлиқ барча масалани “мутлақо конструктив тарзда муҳокама қилган”.