Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ: Қозоғистон ва Вьетнам банклари “Мир” банк карталарини қабул қилишни тўхтатди
10:52 / 2022-09-21

Вьетнам ва Қозоғистоннинг айрим банклари Туркия банклари ортидан Россиянинг “Мир” тўлов тизимига хизмат кўрсатишни тўхтатди, деб хабар тарқатди "Известия" газетаси.

"Вьетнамнинг BIDV ва Қозоғистоннинг Халқ банклари call-марказларидан маълум қилинишича, айни пайтда ушбу банклар Россия “пластик”ларини қабул қилмаяпти", – дейилади газета материалида.

BIDV call-марказидан маълум қилинишича, “Мир” тўлов картаси хизмат кўрсатилаётган карталар рўйхатида йўқ. Қозоғистон Халқ банки call-марказидан хабар берилишича, "Мир" карталарига терминаллар орқали ҳам, банкоматлар орқали ҳам хизмат кўрсатилмаяпти.

Аввалроқ АҚШ молия вазирлиги Россия банк тўлов тизимларига мамлакатдан ташқарида хизмат кўрсатаётган молия ташкилотларига санкция жорий қилишга тайёр эканини маълум қилган эди.

Душанба куни Туркиянинг Ишбанки ва Денизбанки ҳам “Мир” карталарига хизмат кўрсатишни тўхтагани ҳақида маълум қилган эди.