Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ: Қўшма Штатларда қор бўрони туфайли минглаб рейслар бекор қилинди
10:55 / 2022-12-27

“Washington Post” хабарига кўра, АҚШда душанба куни об-ҳавонинг инжиқлиги, яъни қор бўрони туфайли 5 мингга яқин рейс бекор қилинди. Шунингдек, 14 мингга яқин рейс кечиктирилган.

Аввалроқ АҚШда қор бўрони туфайли камида 50 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди. Ўлим ҳолатлари Колорадо, Иллинойс, Канзас, Кентукки, Мичиган, Миссури, Небраска, Ню-Йорк, Огайо, Оклахома, Теннесси ва Висконсин штатларида қайд этилган.Ўлимларнинг ярми Нью-Йорк штатининг ғарбий қисмида содир бўлган.  

 

 ЎзА