ОАВ: Нью-Йорк полициячиси 33 йиллик комадан сўнг вафот этди
Нью-Йорк полициячиси 33 йил комада ётиб вафот этди, деб ёзмоқда New York Post газетаси ҳуқуқни таъминловчи органлар манбаларига таяниб.
Трой Паттерсон 1990 йилда уч нафар қуролланган жиноятчилар ҳужумига учраган. Жиноятчилар унинг бошига ўқ узган.
“Қаҳрамон-полициячи уйидан уч мавзе нарида машинасини ювиб турганда жароҳат олган”, – дейилади хабарда.
Ўшанда Паттерсон 27 ёшда эди. Полицияда олти йил хизмат қилган даври мобайнида у юқори даражада кўрсатган хизматлари учун еттита раҳматнома эшитган. Касалхонада унга детектив унвони берилган.