Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ: Мьянмада сиёсий қарашлари туфайли қамалган икки мингдан зиёд маҳбус авф этилди
10:49 / 2023-05-03

Мьянма ҳарбий ҳукумати Будда байрами шарафига икки мингдан зиёд сиёсий маҳбусни авф этди, деб хабар тарқатди Франс Пресс агентлиги.

Агентликнинг ёзишича, ҳарбий ҳукумат чоршанба куни “сиёсий қарашлари туфайли қамалган 2153 маҳбус Будда байрами шарафига авф этилади”, деб буйруқ чиқарган. Хабарда айтилишича, ҳарбий ҳукумат “халқнинг хотиржамлигини таъминлаш ва гуманитар мақсадларда” ушбу буйруқни эълон қилган.

Мьянмада 2021 йил 1 февралда ҳарбийлар ҳукумат тепасига келган эди. Улар миллий хавф пайдо бўлган вазиятда ҳукуматни алмаштириш бўйича конституциявий механизмдан фойдалангани айтилади.

Натижада мамлакатда норозилик чиқишлар авж олди ва кўп кишилар қамоққа олинган эди.