Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ: Маск Twitterда иш ўринларининг ярмини қисқартирмоқчи
11:25 / 2022-11-03

Twitter тармоғининг янги хўжайини Илон Маск компанияда тахминан 3,7 мингта ўринни қисқартиришни режалаштирмоқда. Тадбиркор компанияни сотиб олгандан кейин шу йўл билан харажатларни камайтирмоқчи, деб ёзмоқда Блумберг агентлиги.

"Илон Маск харажатларни камайтириш учун Twitter Inc.  ижтимоий медиакомпаниянинг тахминан 3700 та иш ўрнини қисқартирмоқчи", – дейилади агентлик тарқатган хабарда.  

Аввалроқ Маск мазкур ижтимоий тармоқни 44 миллиард долларга сотиб олгани ҳақида маълум қилинган эди. ОАВнинг тарқатган хабарларида Twitterга раҳбарлик қилиб келган  Параг Агравал компаниянинг бошқа раҳбарлари билан бирга ишдан бўшатилгани айтилганди.  

Американинг Twitter Inc. компанияси  2006 йилда ташкил этилган. Унинг асосий маҳсулоти қисқа ахборотларни алмашадиган ижтимоий тармоқ ҳисобланади. Компаниянинг бош қароргоҳи Калифорния штатидаги Сан-Франциско шаҳрида жойлашган.