Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ: Малида автобус портлади
10:41 / 2022-10-14

Малининг марказий қисмида автобус минага дуч келиб портлаган, натижада камида 11 киши қурбон бўлган, яна 53 йўловчи жароҳат олган, деб ёзмоқда Франс Пресс агентлиги касалхона манбаларига таяниб.

"Автобус Мапти ҳудудида Бандиагара ва Гундака қишлоғи орасида йўлга қўйилган портловчи қурилмаган дуч келган", – дейилади хабарда. 

Хабарда таъкидланишича, ушбу минтақа жангарилар зўровонлиги кучайган ҳудуд ҳисобланади. 

Сўнгги пайтларда Малида террорчи гуруҳларга қарши кураш олиб борилмоқда. Июнь ойида ҳарбийлар мамлакат марказида террорчилик ҳаракатини уюштириб, 150 кишининг ўлимига сабаб бўлган 60 дан зиёд жангарини йўқ қилган эди. Франс Пресс агентлигининг хабар беришича, август ойида Тессите вилоятида террорчилар ҳужуми оқибатида камида 17 аскар ва тўрт нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган эди.