Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ: КХДР дронлари Жанубий Корея ҳудудига учиб ўтиб Сеул шаҳри атрофигача келгани айтилмоқда
12:25 / 2022-12-27

Шимолий Кореянинг учувчисиз ўзи учар қурилмалари Жанубий Корея ҳудудига учиб ўтиб Сеул атрофигача келди, деб хабар бермоқда мамлакатнинг Рёнхап агентлиги.

Бундан аввалроқ шимолликларнинг дронлари душанба куни Жанубий Корея ҳудуди чегараларини рухсатсиз кесиб ўтгани ҳақида маълум қилинган эди. Дронларни уриб тушириш учун Сеул қирувчи самолётлар ва жанговар вертолётларни ҳамда бошқа воситаларни ҳавога кўтарган.  

Рёнхап агентлигининг ёзишича, дронлар даставвал Гимпхо, Канхва ороли ва Пхажуд ҳудудларида аниқланган. Натижада Инчхон ва Гипмхо аэропортларида фуқаро самолётлари парвози вақтинча тўхтатиб қўйилган.  

Манбаларнинг таъкидлашича, дронлар ушбу ҳудудлардан учиб ўтиб, Сеул шаҳри атрофигача келган.  

Жанубий Кореяга бундан олдин шимолликларнинг дронлари фақат 2014 ва 2017 йилларда учиб ўтган эди.