Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ: Канада Украинага махсус топшириқларни бажарувчи ҳарбийларни жўнатди
09:49 / 2022-01-18

Украина атрофида вазиятнинг кескинлашуви шароитида Канаданинг махсус топшириқларни бажарувчи ҳарбий қучларидан унчалик катта бўлмаган контингенти ушбу мамлакатга жўнатилди, деб хабар берди Global News телеканали.

“Мазкур қадам НАТО иттифоқчилари томонидан Россия босқинчилигини тўхтатишга ва Украина ҳукуматини қўллаб-қувватлашга қаратилган", дейилади хабарда.


Махсус топшириқларни бажарувчи бўлинмалар олдига қўйилган яна бир вазифа,  агар Украинада вазият кескинлашиб кетса канадалик дипломатларни эвакуация қилишдан иборат, деб хабар беради Канаданинг Global News телеканали.Бундан аввалроқ CBC телеканали ҳам Канада Украинага маҳаллий ҳарбийларни тайёрлаш учун 200 нафар ҳарбий хизматчисини жўнатгани ҳақида маълум қилган эди.