Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ: Канада ташқи ишлар вазирлиги киберҳужумга учради
17:18 / 2022-01-25

Номаълум хакерлар Канада ташқи ишлар вазирлигининг компьютер тармоғига ҳужум уюштирди, деб хабар тарқатди маҳаллий Global News телеканали ҳукумат ва хавфсизлик идораси манбаларига таяниб.

Канада ҳукумати киберҳужум орқасида ким турганини расман айтмайди, лекин манбаларда келтирилишича, ҳужум орқасида "Россия ёки у қўллаб-қувватлаётган хакерлар турган бўлиши эҳтимоли бор". 

Рейтер агентлигининг келтиришича, ўтган ҳафтанинг ўртасида аниқланган бузиб кириш, интернетни қисман  издан чиқарган ва онлайн-хизматлар кўрсатилиши тўхтаб қолишига сабаб бўлган. 

Ғарб мамлакатларининг Россияни киберҳужум қилганликда айблаши Москва томонидан ҳар доим рад этиб келинади ва буларнинг барчаси қуруқ гаплар эканини эслатилади. Россияликлар ҳар гал киберхавфсизлик бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр эканини айтиб келади.