Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ: Истанбулда 61 кунга етадиган сув захираси қолди!
12:27 / 2023-08-17

Туркия пойтахти Истанбулни таъминлаётган сув омборларидаги захира икки ойда тугайди. Агар қурғоқчилик давом этаверса, вазият янада кескинлашади. “NTV” канали шундай хабар тарқатди.

“Шаҳарда 91 кунга етадиган сув бор, ушбу миқдорнинг 25 фоизи буғланиб кетиши эҳтимоли назарда тутилса, қолган оби ҳаёт захираси 61 кунга етади, холос”, дея аниқлик киритилган ахборотга.

Истанбул сув ресурси ва оқова бошқармаси маълумотига кўра, омборлар тўлиши даражаси чоршанба куни 33,37 фоиз, яъни 289 миллион куб/метрни ташкил этган. Сўнгги икки ҳафтада пойтахт ўртача уч-тўрт миллион куб/метргача сув истеъмол қилган. Шу даврда мавжуд миқдор тўрт фоиз камайган. Масъуллар маълум қилишича, кейинги саккиз йилда сув миқдори 52 фоиздан пасаймаган эди. масалан, ўтган йил августда сув омборлари 62 фоиз тўлдирилган эди.

Ҳозир эса ўнта йирик сув омборининг ярми, деярли, қуриган, 80 фоиз захира учта сув омборида жамланган. Об-ҳавошунослар хулоса қилишича, яқин ўн кунларда Истанбулда ёғингарчилик бўлмайди, ҳарорат 32 даражагача кўтарилади. Мэр Акром Имомўғли шаҳарликларни сув масаласида тежамкорликка чақирди.

 ЎзА